Линклар

logo-print

АҚШ вице-президенти Украина бўҳрони муҳокамаси учун Польшага борди


АҚШ вице-президенти Жое Байден Украина бўҳрони муҳокамаси учун Польша ва Литвага белгиланган икки кунлик сафарини бошлади.

Бугун Варшавага етиб борган Байденнинг Польша Бош вазири Дональд Туск ва президенти Бронислав Коморовскийлар билан учрашувлари белгиланган. Шунингдек, унинг Варшавада Эстония ппрезиденти Томас Ҳендрик Илвес билан алоҳида тартибда учрашиши айтилган.

Вильноюсда эса АҚШ мулозими Литва президенти Даля Грибаускайте ва Латвия президенти Андрис Берзинслар билан учрашади.

НАТОга ҳамкор бу давлат етакчилари билан учрашувлар бош мақсади Москванинг Украинага интервенциясини тўхтатишга эришишга қаратилган.
XS
SM
MD
LG