Линклар

Москвада Қрим Республикаси ва Севастополь шаҳрининг Россия таркибига қўшилиши қарори имзоланиши кўпчилик қрим татарларини шокка туширди. Қрим-татар телевидениси бошловчиси, асли тошкентлик Ленур Юнусов татарлар ва Россия фуқаролигига ўтиш ниятида бўлмаган қримликлар боши берк кўчага кириб қолганини айтди.

Озодликка гапирган қрим-татар телевидениси бошловчиси, асли тошкентлик Ленур Юнусов татарлар ва Россия фуқаролигига тўлиқ ўтиш ниятида бўлмаган қримликларга Россия ва Украина давлатлари икки фуқаролиги берилиши керак, дейди.

Айни пайтда, қримлик журналист Ленур Юнусов минтақада татарларга нисбатан турли таҳдид ва провокациялар уюштирилаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

Бу хабарларда Қримнинг янги ҳукумати ҳозирданоқ маҳаллий татарлар истиқомат қилаётган аҳоли пунктларидаги ер участкалари ададини текшириб, баъзи оилалардан томорқаларини тортиб ола бошлагани айтилмоқда.

Бундан ташқари, бир ой ичида қайси фуқароликда қолишини расман маълум қилмаган қримликлар ҳам автоматик тарзда Россия фуқароси сифатида қайд этилиши айтилмоқда.

Татарлар жамоалари эса ҳозирданоқ уларга нисбатан қистов ва таъқиблар бошлангани, телефон алоқалари блок қилинаётгани ва айрим фаолларга нисбатан жисмоний тазйиқ қўлланганини иддао қилмоқда.

18 март куни янги ҳукумат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан калтаклаб, ўлдирилгани иддао қилинган татар етакчисини дафн этиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Қрим яриморолидаги вазиятга доир вазиятни шарҳлаган журналист Ленур Юнусов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG