Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:10

Ата-Мекен партияси Қирғизистонда ҳукмрон коалицияни тарк этди


Қирғизистондаги Ата-Мекен партияси ҳукмрон коалицияни тарк этишини маълум қилди. Бу эса Қирғизистонда амалдаги ҳукуматнинг тарқалишини англатади.

18 март куни партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида сўзлаган етакчиси Умурбек Текебаев Бош вазир Жанторо Сатибалдиев ўтган йили криминал оламдаги етакчи жиноятчининг қамоқдан озод этилиши ва мамлакатни тарк этишига йўл қўйилгани унинг ўз вазифасини давом эттиришга бўлган маънавий ҳуқуқни бой берганини англатиши ҳақида гапирди.

Шунингдек, бу йиғилишда Сатибалдиевнинг Қумтор олтин кони теграсидаги муаммони ҳал қила олмаётгани ҳам бош вазир лавозимига муносиб эмаслигини кўрсатиши таъкидланди.

Ата-Мекен партияси аъзоси бўлган ҳукмрон коалиция 2012 йилда шаклланган ва Қирғизистоннинг жорий ҳукуматини шакллантирган эди. Коалицияга яна икки партия - Социал Демократлар ва Ар-Намис партиялари қўшилган эди.
XS
SM
MD
LG