Линклар

logo-print

Академик Абдуваҳобов вафот этди


Биоорганик кимё соҳасидаги йирик олим, кимё фанлари доктори, академик Абдували Абдуваҳобов 73 ёшида вафот этди.

А.Абдуваҳобов 1941 йили Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1965 йилда Тошкент давлат университетини тугатган. 1995 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган.

Олим ўзининг қарийб 50 йиллик илмий фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти лаборатория мудири, институт директори, Фанлар академиясининг Кимё технологияси бўлими раиси, академия вице-президенти каби масъул лавозимларда хизмат қилган.

Унинг кимё фанининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган долзарб мавзудаги мақола ва рисолалари, илмий ишланма ва ихтиролари кенг жамоатчиликка яхши маълум.

Устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган заҳматкаш олимнинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари тайёрланган.
XS
SM
MD
LG