Линклар

Россия ўзига нисбатан санкциялар оқибатсиз қолмаслигини айтмоқда


Сергей Лавров.

Сергей Лавров.

“АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан Россияга нисбатан санкцияларнинг жорий этилиши “мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолатдир ва у оқибастиз қолмайди” деб айтди сешанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Лавров бу баёнотни АҚШ давлат котиби Жон Керри билан Қрим масааласи муҳокама қилинган телефон суҳбати чоғида билдирган. Мазкур телефон суҳбати Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Вашингтон ташаббуси билан ўтказилган.

Душанба куни АҚШ ва Европа Иттифоқи Украина ва Қрим бўҳрони атрофидаги вазиятга алоқадор россиялик 30 амалдорга нисбатан санкциялар жорий қилгани хабар берилган эди.
XS
SM
MD
LG