Линклар

logo-print

АҚШ вице-президенти Қрим масаласида Европадаги учрашувларини давом эттирмоқда


Жо Байден.

Жо Байден.

АҚШ вице - президенти Жо Байден Украина бўҳрони юзасидан ўз иттифоқчиларига Вашингтон қўлловини билдириш учун Литвага келди. У минтақада икки кун давомида учрашувлар ўтказади.

Чоршанба куни эрталаб Байден Литва президенти Далей Грибаускайте билан учрашади. Шундан сўнг унинг Лавтия президенти Андрис Берзинш билан учрашуви режаланган.

Байден сейшанба куни Варшавада Польша бош вазири Дональд Туск билан учрашувида Россиянинг Қримдаги ҳаракатларини “босиб олиш” ва халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузиш сифатида баҳолаган эди.

Байден Варшавада халқаро ҳамжамият Қримнинг аннексия қилинишини қабул қилмаслигини айтиб, бу ҳаракатни “бутун эркин мамлакатларга нисбатан фитна” деб баёнот берди.

Варшавада Байден Польша президенти Бронислав Коморовский ва Эстония президенти Тоомас Ильвес билан ҳам учрашган.
XS
SM
MD
LG