Линклар

logo-print
Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари кучайтирилган тарзда хизмат ўташга киришди.

Хабарларда айтилишича, Тошкентга кириш ва чиқиш йўлларида милиция ходимлари автомобилларни диққат билан текширмоқда. Тошкентда милиция ходимлари кўпайгани кузатилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Наврўз байрами муносабати билан профилактика ишлари олиб борилгани ва пойтахтда 16 мингдан ортиқ хонадон текширилгани ҳақида маълумот тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG