Линклар

logo-print
Европа Кенгаши Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш юзасидан режаларини қўллаб-қувватлади.

Европа Кенгашининг 17 март куни Брюсселда ўтган “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” ҳамкорлик йиғилишининг 11 учрашуви натижалари юзасидан тарқатган баёнотида мана шу ҳақда гап боради.

Баёнотда айтилишича Европа Кенгаши Ўзбекистон билан икки томонлама савдо сармоя алоқаларини ривожлантириш мақсадида бизнес ва сармоя ҳамкорлик кенгаши ташкил этилишига розилик билдирган. Бундан ташқари йиғилишда Eвропа Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор экани билдирилган.

Аввалроқ Европа Иттифоқи комиссияси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши истагини инобатга олиб, бу йўналишда техник ҳамкорлик лойиҳасига 1 миллион доллар ажратган эди.
XS
SM
MD
LG