Линклар

Украина Россия билан сиёсий кескинлик ҳарбий жабҳага кўчаётганини билдирди


Украина Бош вазири Арсений Яценюк Россия билан сиёсий кескинлик ҳарбий жабҳага кўча бошлаганини билдирди.

Яценюк АҚШ ва Британияни Украина хавфсизлигини кафолотловчилар сифатида Россия Мудофаа вазири билан учрашув ўтказишга чақирди. Украина Бош вазири ҳарбий низонинг кучайиб кетишига йўл қўймаслик муҳим эканини таъкидлаган ҳолда Россияни халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузишдан тийилишга ва Украин давлатчилиги ҳуқуқларининг тикланиши юзасидан сиёсий диалогни бошлашга ундади.

Украина президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов президент Владимир Путинни Украина ҳудудидаги жиноятлар учун Россия раҳбарияти жавобгар бўлишидан огоҳлантирди.

Сешанба куни Украина Мудофаа вазирлигининг Қримдаги матбуот хизмати раҳбари Владислав Селезнев Россия ҳарбийлари кийимини кийган шахслар Симфероплдаги украин ҳарбий қисмига ҳужум қилганини билдирган эди.

Маълумотларга қараганда ҳужум оқибатида украин прапоршиги ўлдирилган ва бир капитан ярадор бўлган. Россия томони эса Симферополда номаълум снайпер отган ўқдан россияпарастлар томонидан ташкил қилинган Қрим ихтиёрий ҳимоячиларидан бири ўлганини, икки киши яраланганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG