Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:38

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Ўзбекистон конституциясининг 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда бир овоздан қабул қилинди.

Бу ҳақда тилга олинган палата ахборот хизматидан олинган маълумотга таяниб хабар қилинди.

Қонун лойиҳасини Олий Мажлис муҳокамасига мамлакат Президенти тақдим этгани тўғрисида аввал хабар берилган эди. Президент ташаббуси билан унинг айрим ваколатлари Бош вазирга ўтиши айтилган аввалги хабарда, айнан қайси ваколатларнинг президентдан Бош вазирга ўтишига оид маълумот берилган эмас эди.

Бугунги хабарда ҳам аниқ-тиниқ тафсилотлар йўқ.
XS
SM
MD
LG