Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:22

Ўзбекистонда 12 ярим миллион одам иш билан банд


Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги эълон қилган янги статистик рақамларга кўра, Ўзбекистонда 2013 йилда иш билан банд аҳоли 12 ярим миллион кишидан дан кўпроқни ташкил этган. Бу 2012 йилдагига қараганда 2,5 фоизга кўпдир. Ўзбекистонда ишсизлар сони эса, 2013 йилда 650 минг нафар бўлган.

Вазирлиги эълон қилган бу рақамларга ишонилса, демак Ўзбекистонда ишсизлик 5 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистондаги аҳвол билан яхши таниш бўлган кузатувчилар эса бу расмий рақамлар мамлакатдаги ҳақиқий аҳволни акс эттирмаслигини айтишади.

- Ўзбекистон ҳукумати бераётган мазкур рақамлар ҳақиқатга яқин бўлса, миллионлаб одам иш излаб мамлакатдан чиқиб кетмасди, - дейди тошкентлик кузатувчи Комрон Алиев.

Ҳозир камида 5-7 миллион ўзбекистонликнинг Россия ва Қозоғистонда ишлаётгани тахмин қилинади.

Ҳукумат яна ёлғон гапирдими?

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2013 йил бошида ҳукумат мажлисида қилган маърузасида давлат идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимиятларни ёшларни иш билан таъминлаш масаласида ёлғон ҳисоботлар беришда айблаганди.

Ёлғон ҳисобот берганларни жазолаш, кераклигини айтган эди.

- Бу масалада қуруқ расмиятчилик ва ҳисоботлар берилган. Ҳокимлар буни яхши билади. Вазирлик ҳам буни назорат қилмаган. Бу расмиятчиликлар бўйича прокуратурага алоҳида топшириқ, кимки ҳисоботни нотўғри берган бўлса шу раҳбарни жиноий жавобгарликка тортиш керак, - деган эди Каримов.

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бандлик бўйича ҳисоботи президент Ислом Каримовнинг 2013 йил бошида қилган маърузсасидан олдинги ҳисоботлардан деярли фарқ қилмайди.

Россиядаги ўзбек мардикорлари пул жўнатишда хали ҳам пешқадам


Россия Марказий банкига кўра, ўтган йилда ўзбепкистонликлар ватанига 6 миллиард АҚШ долларига тенг маблағ жўнатишган.

Россиядан пул жўнатишда ўзбекистонликлар икки йилдан буён пешқадамликни қўлдан бермай келяпти.

Улар юбораётган маблағлар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 15 фоизини ташкил этади.

Лекин, Ўзбекистоннинг расмий статистикасида бу ҳақда маълумот йўқ. Аксинча Ўзбекистонда Россия, Қозоғистонга иш излаб борувчиларга қарши кампания олиб борилмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам 2012 йилда қилган чиқишларидан бирида Россияга иш излаб борган юртдошларини дангасалар деб атаган эди.
XS
SM
MD
LG