Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:56

АҚШ вице-президенти: Россия яккаланиб қолиши мумкин!


АҚШ вице-президенти Жо Байден Россия Украинада амалга ошираётган ҳаракатлари учун яккаланиб қолажаги тўғрисида баёнот берди.

Чоршанба куни литва пойтахти Вильнюсда қилган чиқиши чоғида Байден Болтиқбўйи давлатларини агар НАТОдаги ҳамкорларига нисбатан агрессия қилинадиган бўлса, АҚШ мутаносиб жавоб қайтаришга тайёр эканлигига ишончлари комил бўлишга чақирди.

Буюк Британия Россияга агар у Украинага қарши ҳаракатларини тўхтатмаса “Катта Саккизлик”дан чиқариб юбориш билан таҳдид қилди.

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон чоршанба куни парламентда қилган чиқиши чоғида мазкур масала муҳокамасини бошлаш зарурлиги тўғрисида гапирди.

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер ўзининг россиялик ҳамкасби Сергей Лавровни 24 соат ичида ЕХҲТ кузатувчиларининг Украинадаги миссияси мандатини тасдиқлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG