Линклар

Тойота АҚШнинг ширкат томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналар хавфсизлигига оид иддаосини тан олиб, 1 миллиард 200 миллион доллар миқдорида жарима тўлашга рози бўлди.

АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер бу тарихда автомобил ширкатига солинган энг катта миқдордаги жарима эканини айтди.

Жаримага тортиш билан бир қаторда, прокуратура Тойота ширкатига нисбатан чоршанба куни жиноят иши очди. Лекин прокурор Тойота мустақил экспертларга ишлаб чиқарилаётган автомобиллар хавфсизлигига оид мониторинг ўтказишга рухсат берса, жиноят иши ёпилиши мумкинлигини айтмоқда.

2009 йилдан бери Тойота АҚШдан миллионлаб автомашиналарини қайтариб олган. Бунга асосан тормоз ва газ педалларида муаммолар борлиги сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG