Линклар

Ўзбекистонда бир қатор мактаблар Япония кўмагида жиҳозланади


Япония Ўзбекистондаги мактаб ва касалхоналарни жиҳозлаш учун 1 миллион 200 минг доллар молиявий ёрдам кўрсатди.

Япониянинг беминнат ёрдам лойиҳаси асосида Ўзбекистонда 13 лойиҳа амалга оширилади.

“Туркистон пресс” агентлигининг хабар беришича, лойиҳа асосида Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида, Самарқанд вилоятининг Қаттақўрғон шаҳри ҳамда Ургут туманида, Сурханарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Шеробод туманларидаги бир қатор мактаблар жиҳозланади.

Мазкур дастур асосида 1995 йилдан бери Япония Ўзбекистонга 21 миллион доллардан кўпроқ беминнат молиявий ёрдам кўрсатган.
XS
SM
MD
LG