Линклар

logo-print

"Ўтюраклар клуби" ўзбек маҳбуси тақдири юзасидан хавотир билдирди


Улуғбек Остоновнинг хотини Шаҳло Жалолова эрининг тақдиридан ташвишланмоқда.

Улуғбек Остоновнинг хотини Шаҳло Жалолова эрининг тақдиридан ташвишланмоқда.

Қароргоҳи Францияда жойлашган “Ўтюраклар клуби” 2011 йил ёзида қозоқ расмийлари Олмаотадан Тошкентга экстрадиция қилган 29 нафар ўзбек диндори орасида бўлган Улуғбек Остоновнинг тақдири юзасидан хавотир билдирди.

“Ўтюраклар клуби”нинг нашри ҳисобланган “Жараён” сайтининг ёзишича, 2013 йилнинг декабрь ойида бери Улуғбек Остоновнинг қаерда экани номаълумлигича қолмоқда. Қариндошларининг айтишича, Остонов 2013 йил декабрь ойигача “Жаслиқ” қамоқхонасида сақланган, кейин Тошкентга олиб кетилган. Шундан бери Остоновнинг излари йўқолган.

Улуғбек Остонов, унинг турмуш ўртоғи Шаҳло Жалолова ва уларнинг уч нафар вояга етмаган фарзанди бир неча йил давомида Олмаота шаҳрида бошпана олиш истагида яшаб келган. Аммо 2010 йил ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг сўровига биноан Улуғбек Остонов қўлга олинган ҳамда 2011 йилда 28 нафар ўзбек диндори билан бирга Олмаотадан Тошкентга экстрадиция қилинган.

Ўзбекистонда уларнинг кўпчилиги судланиб, узоқ муддатга қамалган.
XS
SM
MD
LG