Линклар

Украина президенти Қрим ҳукуматига ультиматум билдирди


Симферопль яқинидаги украин ҳарбий ыисмларидан бири

Симферопль яқинидаги украин ҳарбий ыисмларидан бири

Украина президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов Қрим ҳукуматига ультиматуми жўнатди.

Ультиматумда агар Қримда 24 соат ичида барча гаровга олинганлар бўшатилмаса, украин ҳарбийларига нисбатан фитналар тўхтатилмаса марказий ҳукумат адекват чоралар кўриши айтилган.

Украина ҳарбий денгиз флоти қўмондони Сергей Гайдук чоршанба куни Севастополдаги штабида гаровга олинган эди.

Севастополдан олинган хабарларга қараганда, Қримдаги қуролли кучлар Украина ҳарбий денгиз кучлари штабига ҳужум қилиб, штаб биносига Россия байроғини ўрнатган.
XS
SM
MD
LG