Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин билан Украина бўҳрони юзасидан музокара ўтказиш учун Москвага келади.

Жума куни Бан Ки Муннинг Украинага бориши режалаштирилган. Киевда у мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов ва Бош вазир Арсений Яценюк билан учрашади.

Бан Ки Мун Украина ва Россия ўртасида юзага келган кескинликни дипломатик йўллар билан ҳал этишни фаоллаштириш мақсадида мазкур сафарни амалга ошираётгани айтилди.
XS
SM
MD
LG