Линклар

logo-print

Меркель: ЕИ Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга тайёр


Германия Канцлери Ангела Меркель.

Германия Канцлери Ангела Меркель.

Германия Канцлери Ангела Меркель мамлакат парламентида қилган чиқишида ЕИ етакчилари Россияга қарши жазо чораларини кучайтиришга тайёр, дея баён қилди. Пайшанба куни Бундестаг вакиллари олдида қилган чиқишида Меркель Украинада вазият ёмонлашишда давом этадиган бўлса, ЕИ давлатлари бугун бошланадиган саммитида Россияга қарши “3-фаза чоралари”, жумладан иқтисодий санкцияларни қўллашгача боришга таёрлигини эълон қилади, дея билдирди.

Меркель Москва билан мавжуд қарамақаршиликлар вазиятида Катта Саккизлик гуруҳи йўққа чиқди, дея қайд этди.

ЕИ етакчилари бугун тушдан кейин бошланадиган саммитда Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилган Россияга тегишли жавоб қайтариш масаласини муҳокама қилади.

Бунда июнь оийга белгиланган ЕИ-Россия саммитининг бекор қилиниши кутилмоқда.

Украина Бош вазири Арсений Яценюкнинг жума куни ЕИ билан Ассоциацияга киришиш битимининг сиёсий қисмини имзолаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG