Линклар

Россия Давлат думаси Қримни РФ субъекти дея тан олди


Россия Давлат думаси Қримни Россия Федерацияси субъекти деб тан олувчи келишувни ратификация қилди.

Мазкур келишувнинг жума куни Россия парламенти юқори палатасида ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Украина таркибидаги Қрим Мухтор Республикасининг аннексия қилиниши Қўшма Штатлар ва бошқа ғарб давлатлари томонидан ноқоуний дея, инкор қилмоқда.

Масала овозга қўйлишидан аввал Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия ва Қрим халқларининг бирлашуви уларнинг тараққиёти ва равнақига замин яратади”, дея таъкидлади. Лавров шунингдек, Қримнинг аннексиясига жавобан Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар Россияга қарши жорий қилган санкцияларни “ноқонуний”, дея атади.

Айни пайтда, БМТнинг Женева қароргоҳидаги Украина элчиси, Россия Украинанинг бошқа ҳудудларини ҳам босиб олишга тайёргарлик кўрмоқда, дея баён қилди. Элчи Юрий Клименко пайшанба куни Украинадаги инсон ҳуқуқлари вазиятига бағишланган брифингда “Россия Украина шарқи ва жанубида тўлақонли ҳарбий интервенцияни бошлашга тайёргарлик кўраётгани ишортлари кузатимоқда”, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG