Линклар

Обама Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Вашингтон Қрим минтақасини аннексия қилган Россияга қарши санкцияларни кенгайтираётганини эълон қилди.

Пайшанба куни Вашингтонда қилган чиқишида Обама кўрилаётган жазо чоралари Россия ҳукуматининг юқори даражадаги мулозимлари ҳамда ҳукуматни қўллаб-қувватловчи бадавлат кишилар ва Россия банкларидан бирига қарши жорий қилинишини билдирди.

АҚШ президенти Россия иқтисодининг асосий секторларини ҳам нишонга олиши мумкин бўлган бўйруқни имзолаганини ҳам қўшимча қилди. Мазкур буйруқ, эҳтиёж пайдо бўлиши биланоқ, тегишли жазо чораларини қўллашга имкон берди.
XS
SM
MD
LG