Линклар

Нега Украина вазияти Россиянинг бошқа қўшниларини асабийлаштирмоқда?


Map of former Soviet countries with percentage of Russian-language population. Credit: Alyson Hurt/NPR

Map of former Soviet countries with percentage of Russian-language population. Credit: Alyson Hurt/NPR

АҚШдаги NPR - Миллий жамоатчилик радиоси Қримнинг Россия томонидан босиб олиниши ва аннексия қилиниши ортидан постсовет ҳудудлари мустақиллигига туғилаëтган таҳдидларга Америка жамоатчилиги эътиборини жалб қилди.


Жорий ҳафта Кремлнинг Қримни аннексия қилганини эълон қилган Владимир Путин¸ минтақанинг рус тилида сўзлашувчи каттагина аҳолиси зарур ва муқаррар ҳаракатга қўл урганини таъкидлади.

Қрим ярим оролидаги Россия ҳарбийлари этник руслар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳаққидан фойдаланишга қарор қилган бир пайтда минтақадаги тинчликни сақлаганини иддао қилди.

Этник руслар Қрим аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қилган ҳолда¸ бугун Украина аҳолисининг 17 фоизини ташкил этади.

Собиқ СССР¸ хусусан¸ Россияга туташ ҳудудларда этник русларнинг каттагина фоизни ташкил этиши кенг кузатиладиган ҳодиса ва бу Москванинг ўзи ҳукмронлик қилган ҳудудлардаги туб аҳоли орасига русларни ëйиш сиëсатининг маҳсули.

Кремлнинг этник руслар ҳаққини ҳимоя қилиш иддаоси билан Қрим услубидаги ишғоллари янгилик эмас ва бу йўналишдаги сўнгги ҳаракатлардан бири 2008 йили Абхазия ва Жанубий Осетияни Грузиядан бўлиб олишидир.

Қримдаги воқеалардан сўнг собиқ СССРнинг бугунги мустақил республикалари қанчалик хавотирга тушиши керак?

ЕИ сарҳадлари

Болтиқ давлатлари жануб-шарқида жойлашган Украина¸ Беларус ва Молдованинг учаласида ҳам каттагина рус аҳолиси яшайди.

Аҳолисининг 8 фоизини этник руслар ташкил қилувчи Беларус раҳбарияти Москванинг яқинларидан саналади ва Путиннинг постсовет ҳудудида Европа Иттифоқи нусхасидаги ўзига хос қудратли алъянс тузиш амбициясига қурилган Евроосиë иттифоқига қўшилишга ҳозирланмоқда.

Айни пайтда аҳолисининг атиги 6 фоизини этник руслар ташкил қилувчи Молдовада мамлакатдан ажраб чиқишга уриниб келаëтган Днестрбўйи мухтор минтақаси бор ва Кишинëвнинг ўз айирмачи бўлаги билан муносабати Киевнинг Қрим муаммосига айни уйқаш.

Болтиқ давлатлари

Кремль орбитасидан сиëсий-иқтисодий жиҳатдан чиқиб кетганига қарамай¸ Латвиянинг 2 миллион аҳолисидан 27 фоизи¸ Эстониядаги 1¸3 миллион аҳолининг қарийб 25 фоизини этник руслар ташкил этади.

Бугунга келиб НАТО ва ЕИнинг фаол аъзосига айланиб улгурганига қарамай Болтиқбўйи давлатлари Россиянинг Украинадаги этник русларни ҳимоя қилиш иддаоси билан оқлаëтган ҳаракатларидан жиддий ташвишда.

"Болтиқбўйи давлатлари НАТОга қўшилгани ва келаси йили Литва ҳам евроҳудудга қўшилишига қарамай¸ бу кичик давлатлар Россия ëнилғиси ва савдо алоқаларига жиддийгина қарам”¸ деб ëзади Ройтарс агентлиги.

Марказий Осиë

Аҳолисининг учдан бир қисмини этник руслар ташкил этувчи Қозоғистон Кремлнинг яқин иттифоқчиси¸ стратегик шериги ва ҳарбий машқлардаги кунда-шундаси. Ягона бозор яратиш амбициясини илгари сураëтган Россия ва Қозоғистон орасиаги савдо алоқалари ҳам анча тиғиз. Бу муносабатларни¸ Ғарб кузатувчилари АҚШ ва унинг анъанавий иттифоқчиси Буюк Британия яқинлигига қиëслашади.

Аммо Россиянинг Қримни босиб олиши қозоқларни ташвишга солмай қўймади. Кузатувчилар¸ айнан “Украина сценарийси”нинг Қозоғистонда ҳам қўлланилиш эҳтимоли бу хавотир асосини ташкил этади.

Қозоғистоннинг шимолий Қостанай минтақасида яшовчиларнинг ярмидан кўпини этник руслар ташкил қилса¸ шарққа қараб кетган минтақаларда қозоқни топиш қийинроқ.

Душанба куни Қозоғистон президенти Назарбоев “Россиянинг Қримга нисбатан ëндашувини тушунишини билдирди ва бундай ўта эҳтиëткор баëнот кўпчиликни ҳайратга қолди.

Аҳолисининг 12 фоизини руслар ташкил этувчи Қирғизистон тепасида россияпараст президент Алмазбек Атамбаев ўтирибди. Ҳозирча ҳам Россия¸ ҳам АҚШ ҳарбий базасига ўз тупроғидан жой бериб келаëтган Бишкек ҳозирча Шарқ ва Ғарб ўртасидаги мувозанатни сақлашга муваффақ бўлиб келди. Аммо бу мувозанатнинг яқин орада бузилишини кутиш мумкин. Зотан¸ 2011 йилда президентликка сайланиши ортидан Атамбаев 2014 йил июлида АҚШ базасини ëпиш қарорини эълон қилди ва парламент бу қарорни ратификация ҳам қилиб улгурди. Кўпчилик бу қарорнинг Москва босими остида қабул қилинганига ишонади.

Аксар қирғизистонликлар АҚШ базасининг ëпилиш қарорини қўллади¸ лекин Кремлнинг этник русларни ҳимоя қилиш иддаоси билан қилган босқини улардан анчагинасининг америкаликлар кетишига оид муносабатини ўзгартирмай қолмади.

Кавказ

Кавказда яшовчи этник руслар нисбатан кичик фоизни ташкил этишига қарамай¸ айнан шу минтақа Россиянинг ошиғич эътибор ва аралашувидан энг кўп азият чекаëтган ҳудуддир.

Россиянинг Грузия¸ Озарбайжон ва Арманистон ҳудудидаги турли халқларни бир-бирига қарши гиж-гижлаш асосида ҳарбий низоларга элтган аралашуви бугун учала давлатда ҳам ташвишлар янгиланишига сабаб бўлмай қолмади.

(Бу NPR да чоп этилган мақоланинг қисқартирилган таржимасидир.)

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG