Линклар


20 март куни АҚШ президенти Барак Обама Қримни аннексия қилган Россия ҳукуматининг юқори даражали мулозимлари ва Кремлга яқин бизнес эгаларига қарши янги жазо чораларига қўл урганини эълон қилди.

Пайшанба куни Орландога учиб кетиш олдидан Оқ уйда қилган чиқишида президент Обама Америка визаси берилмайдиган¸ АҚШдаги банк ҳисоблари музлатилган россиялик амалдорлар рўйхати кенгайтирилганини билдирди.

Шунингдек, Оқ уй раҳбарининг Россия ҳукуматига молиявий дастак бераётган Россия банкига нисбатан ҳам санкция қўллагани маълум бўлди:

- Россиянинг Украинага интервенциясига жавобан Россия ҳукуматидаги яна бир қанча амалдорга нисбатан санкция жорий этaяпмиз. Бунга қўшимча ўлароқ, Россия ҳукуматига модддий ёрдам бераётган шахслар ва банкка нисбатан ҳам жазо чораларини қўллаяпмиз, деди Обама.

Президент Обама¸ лозим бўлса ¸Россия иқтисодининг муҳим соҳаларини нишонга олувчи санкциялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди:

- Бу сакнциялар, шубҳасиз, Россияга зарба беради, шунингдек бу глобал иқтисодга ҳам таъсир қилади. Лекин Россия билиши керакки¸ ҳар қандай кескинлашув бу мамлакатни халқаро ҳамжамиятдан яккалаб қўяди, деди Обама.

Барак Обама баёнотидан сўнг Оқ уй расмий саҳифасида АҚШнинг янги санкциялари рўйхатига кирган 20 шахс номи эълон қилинди.

Улар орасида Россия президенти маъмурияти бошлиғи Сергей Иванов, Россия Давлат Думаси вице-спикери Сергей Железняк, Россиядаги "Волга груп" инвестиция ширкати раҳбари Геннадий Тимчекнко исмлари бор. Россия банки ҳам мазкур рўйхатга киритилди.

АҚШ президенти Барак Обама¸ бундай жазо чораларига қарамай¸ пайшанба кунги чиқишида Москва ва Вашингтон ўртасида дипломатия давом этишига умид билдирди.

Обама Россияни Украинанинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирди.

– Украина ўз келажагини ўзи белгилайди, Путин буни тушиниши керак", деди Обама.

АҚШ 17 март куни эълон қилган биринчи қора рўйхатга Россия президенти ёрдамчиси Владислав Сурков, президент маслаҳатчиси Сергей Глазьев, ҳукумат раиси муовини Дмитрий Рогозин и Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко исмлари бор эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG