Линклар

“Пул заводи” собиқ мулозими “100 000 талик” чиқарилмаслиги сабабини айтиб берди


Шермамат Абдуллозода

Шермамат Абдуллозода

Ўзбекистоннинг корхона, ташкилот, муассасаларида ишлайдиганлар агар маош фақат 1000 таликда берилса. бир ойда маош тарзида 5 минг 475 тонна пул олади. Бунча пул 60 тонна юк оладиган товар вагонларига ортилса 91 вагонни эгаллайди. Бу ҳисоб-китобни бундан 5 йил олдин чиқарган эдик.

Ўтган йили 5 мингталик пул муомалага чиқарилгани вазиятни салгина ўзгартирди, холос.

Хўш, нима учун Ўзбекистон ҳукумати “сиғими” каттароқ пул чиқармаяпти? Бу саволни OzodNazarнинг янги эксперти, “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш корхонаси собиқ мулозими Шермамат Абдуллозодага бердик.

Суҳбатдошимизнинг айтишича у 2004 йилгача тилга олинган корхона бош директорининг молиявий-иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган ва ўша йили Ўзбекистондан чиқиб кетган.

Ҳозирда АҚШда яшайдиган Шермамат Абдуллозода 48 ёшда, оилали, бир ўғил, икки қизи бор.

Айтишича, Шермамат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини битирган. “Ўзбекистон солиқ сиёсатини такомиллаштириш” мавзуида диссертация ёзган.

Шермамат Абдуллозода билан OzodNazar эшиттириши доирасидаги суҳбатимиз Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган монетар сиёсатнинг "ўзига хос ва ўзига мос" жиҳатлари тўғрисида бўлди.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG