Линклар

logo-print

Россия Қримни “қўшиб олдими” ёки “аннексия” қилдими?


Wiki-экспертимиз Нодир Отаев

Wiki-экспертимиз Нодир Отаев

Ўтган ҳафтада Ўзбекча Википедиянинг “Пул ювиш” мақоласи таҳрир қилинган эди. Бу ҳафтада мазкур Интернет энциклопедияда “Аннексия” мақоласи бойитилди. Шундай қилиб, Википедиянинг баъзи қўшни тиллардаги вариантларидан бироз ортда қолаётган Ўзбекча Википедия кундан кунга бойиб бормоқда. Википедиячи энтузиаст ёшлар энг аввало шу куннинг долзарб мавзуларидаги мақолаларга асос солаяпти, борларини таҳрир қилаяпти.

Россия Президенти ва умуман бу мамлакат сиёсатчиларининг айтишича, Қрим Республикаси аҳолиси 16 март куни ўтказилган референдумда Россияга қўшилиш учун овоз берди ва Россия ҳукумати қримликларнинг хоҳиш-иродасига лаббай, деб жавоб бериб, бу ҳудудни Россия таркибига ҚЎШИБ ОЛДИ.

Путин маъмуриятининг қўшни Украинага нисбатан олиб бораётган сиёсатини агрессив сиёсат, деб баҳолаётганлар фикрича, Россия Украинага қарашли Қрим мухтор республикасини АННЕКСИЯ қилди.

“Аннексия” – шунчаки бир сўз эмас, балки муайян сиёсий-ижтимоий юк ташувчи атамадир. Атамалар эса, қайсар бўлади.





Мана "аннексия" атамасига Ўзбекча Википедиянинг берган изоҳи:

Anneksiya (lot. annectere → eski frans. annexer → ingl. annex — birlashtirish, qoʻshilish) — boshqa bir davlat hududini butunlay yoki qisman egallab olish yoki oʻz davlatiga qoʻshib olish siyosati. Hozirda

anneksiya agressiyaning bir turi va xalqaro huquqning buzilishi hisoblanadi.


Ўзбекча Википедиянинг аннексия тўғрисидаги мақоласи билан мана бу ишора орқали https://uz.wikipedia.org/w/index.php?title=Anneksiya&oldid=1606934 тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ўзбекча Википедия устида ишлаётганлар асосан ёши 30 га яна беш-олти қовун пишиғидан кейин етадиган ёшлардир. Улардан бири – тожикистонлик 21 яшар Дониёр билан ҳам бугун суҳбатлашдик.

Дониёр ва унинг маслакдошлари қилаётган беминнат меҳнатнинг нақадар аҳамиятли эканлигини аннексия тўғрисидаги мақоланинг Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясидан кўчирилган эски вариантига мана бу ишора орқали кириб ишонч ҳосил қилишингиз мумкин: https://uz.wikipedia.org/w/index.php?title=Anneksiya&oldid=1579742

OzodWikiнинг бугунги сонини тайёрлашда Wiki-экспертимиз Нодир Отаевнинг беминнат ёрдамига таяндик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG