Линклар

logo-print
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўзбекистонликлар учун табиий газ нархи 8,9 фоизга қимматлайди.

“Ўзбекнефтегаз” ширкати веб-сайтида эълон қилинган янги нархларга кўра, 1 апрелдан бошлаб аҳолига етказиб берилаётган табиий газнинг 1 кубометри 151,74 сўмдан 165,24 сўмга қимматлашади

Хонадонида газ ҳисоблагичи йўқ истеъмолчи табиий газнинг ҳар куб метри учун шу кундаги 262,42 сўм ўрнига 1 апрелдан бошлаб 285,24 сўмдан тўлайди.

Янги нархлар 2014 йилнинг 17 мартида Молия вазирлиги томонидан тасдиқлангани айтилмоқда.

Ўзбекистонда табиий газ нархи сўнги бор 2013 йилнинг октябрь ойида оширилган эди.

Қайд этиш жоиз, 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда совуқ сув, иссиқ сув ва электр энергия тарифлари ҳам қимматлашади.
XS
SM
MD
LG