Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:12

Россия Украинага қарши уруш очадими?


Сиёсатшунос Фарҳод Толибов
Сиёсатшунос Фарҳод Толибов
Ҳа, яна Украина мавзуи. Чунки Ўзбекистоннинг эртанги куни Россия – Украина зиддиятининг қандай ҳал бўлишига боғлиқдир. Сарлавҳага чиқарилган саволни OzodNazar эшиттириши тошкентлик сиёсатшунос Фарҳод Толибовга берди.

Масаланинг бундай кескин қўйилиши бесабаб эмас, албатта.

Биринчидан, Россиянинг Украинага қарши пропаганда машинаси шиддати Қрим аннексия қилинганидан кейин ҳам пасаймаяпти.

Иккинчидан, Украинага ҳарбий ҳужум эҳтимоли АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари даражасида тилга олинди.


Мана 20 март, кечга яқин пайдо бўлган хабар

“Пентагон тарқатган маълумотга кўра, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу америкалик ҳамкасби Чак Ҳейгелга Россия ҳарбий кучлари шарқий Украина чегарасини кесиб ўтмаслигига ваъда берди.

Шойгу ва Ҳейгел пайшанба куни телефонда Россия-Украина низосини муҳокама қилишди.

Пентагон матбуот котибининг билдиришича, Шойгу Россиянинг бир неча минг ҳарбийси Украина чегараси яқинида ўқув машғулотларини ўтказиш учун тўпланганини ва уларнинг Украина ҳудудига кириш режаси йўқлигини айтган.

Телефон мулоқотида Пентагон раҳбари Ҳейгел Қрим Россия ҳарбийлари тарафидан назорат қилинаётгани ва шу сабаб у ердаги вазиятга Кремл жавобгар эканини айтган”.


Сергей Шойгунинг жавобларига, албатта, ишонгинг келади.

Лекин қачон ва қайси агрессор “Эртага фалон юртга уруш очамиз”, деб эълон қилганки, бундай эълон Украинанинг бир қисмини аннексия қилиб олган Россиядан кутилсин?

Вазиятнинг сиёсатшунос Фарҳод Толибов OzodNazarидаги кўриниши билан танишинг.

XS
SM
MD
LG