Линклар

“Халқ банки”нинг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани бошқарувчиси Рустамов ноқонуний валюта олди-cотдисида иштирок этганликда айбланмоқда.

Ҳуқуқ газетаси маълумотига кўра, Рустамов валютафурушларга банкка тегишли шахобчаларда қачон ва қанча миқдорда валюта сотувга чиқарилгани ҳақида хабар бериб турган.

Валютафурушлар эса ушбу ахборотдан фойдаланиб, шахобчалар олдида сунъий навбатни юзага келтириб, 20-30 минг сўм мукофот эвазига ёлланган фуқароларнинг номига давлат курсида доллар олиб, қора бозорда юқори нархларда пуллаган.

Рустамовнинг шериклари бўлган валютафурушлар гуруҳи қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG