Линклар

logo-print
АҚШ Россия ҳукуматига молиявий дастак бераётган “Россия” банкига нисбатан санкция қўллагани ортидан жума куни MasterCard ва Visa халқаро тўлов тизимлари мазкур банкнинг мижозларига хизмат кўрсатишни тўхтатди.

Бундан хабар топган Россия президенти Владимир Путин бугунннинг ўзида “Россия”банкида ҳисоб рақами очишга қарор қилганини маълум қилди.

Шунингдек, АҚШ санкция қўллаган ака-ука Аркадий ва Борис Ротенберглар назоратидаги СМП банки мижозларига ҳам жума куни Visa ва MasterCard хизмат кўрсатишни тўхтатди.

СМП банки Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари мазкур банкда ишламаётганини тасдиқлаб, АҚШ санкциялари шахсан акциядорларга қаратилгани учун банк мижозларининг бундан азият чекиши ноқонуний, дея баёнот берди.

СМП баёнотида кредит ташкилоти АҚШ ҳудудида ўз активларига эга эмаслиги айтилган.

Шунингдек, Ротенбергларга қарашли Уфадаги Инвесткапиталбанк ҳам айни муаммога дуч келган.

Кеча АҚШнинг янги санкциялари рўйхатига кирган россиялик 20 шахс номи эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG