Линклар

Бугун Туркияда Twitter ижтимоий тармоғи тўсиб қўйилди. Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг ижтимоий тармоқларга тўсиқ қўйилишидан огоҳлантирганидан кўп ўтмай Twitter тўсилди.

6 март куни Эрдўғон ATV телеканалига берган интервьюсида мухолифат ижтимоий тармоқлардан ҳукуматга қарши ҳужум воситаси сифатида фойдаланаётганини айтиб, тармоқларни тўсиш ҳақида огоҳлантирган эди.

Айни пайтда Туркия Президенти Абдулла Гул Twitterнинг тўсилишини қоралаб чиқди.

Twitterга тўсиқ Бош вазир оиласи билан боғлиқ “коррупциявий можора”лар фонида қўйилди.

Март ойи бошида Эрдўғоннинг ўз ўғли билан уйда сақланаëтган бир неча ўнлаб миллион нақд еврони қандай қилиб яшириш ҳақидаги телефон суҳбати экани иддао этилаëтган аудиоëзувлар Интернетда пайдо бўлди.

Бу аудиоëзувларни монтаж ва тажовуз деб атаëтган Эрдўғон¸ уни 30 мартга белгиланган маҳаллий сайловлар ва август ойига белгиланган президент сайлови арафасида ўз ҳукуматига қарши уюштирилган фитнанинг бир қисми деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG