Линклар

Ўтаётган ҳафтада ўзбекистонликлар Тошкентда наврўз байрами нишонланганини ҳам билмай қолган бир пайтда, дунёнинг Европа қисмидаги Қрим ярим ороли Россияга қўшиб олинди, Афғонистонда президентликка номзодлар тарғиботни бошлаб юборди... Шу ва бошқа кўплаб муҳим воқеаларни фотомухбирлар суратларга муҳрлади.

Афғонистон президентлигига номзод Ашраф Ғани Ахмадзаининг тарафдорлари Қундуз шаҳрида 19 март куни ўтказилган сайловолди тарғиботида. (Reuters / Ахмад Маъсуд)


Украина Қуролли кучларида хизмат қилувчи икки аёл 19 март куни Симферопл яқинидаги Паеревальное ҳарбий базасини тарк этмоқда. Қуролланган шахснинг эса Россия ҳарбийси экани тахмин қилинади. (Reuters / Шомил Жуматов)


Украинага қарашли Ми-8 ҳарбий вертолёти 18 март куни Херсон вилояти осмонини назорат қилмоқда. (Reuters / Валентин Oгиренко)


Қирғизистонлик чавандозлар 17 март куни Бишкекда ўтказилган “Кўк бўри” мусобақасида иштирок этмоқда. (EPA / Игорь Коваленко)


Россия байроғини елкасига ташлаб олган ушбу одамнинг сурати Қримдаги Севастополь шаҳрида олинган. (EPA / Зураб Kursikidze)


Ироқлик курд аёли собиқ президент Саддам Хусайннинг кўрсатмаси билан 1988 йилда курдларга нисбатан уюштирилган газ ҳужуми қурбонлари дафн қилинган қабристонда. Халабжа шаҳрида 16 март куни 26 йил олдин содир этилган ҳужум қурбонлари хотираси ёдга олинди. (AFP / Сафин Хамед)


Украинанинг “Майдон” кўнгиллилар гуруҳи Киевдаги ИИВ базасида 17 март куни ўтган ҳарбий машғулотда қатнашмоқда. (Reuters / Глеб Гаранич)


17 март куни референдум натижалари эълон қилинадиган пайтда Симферополдаги парламент биноси ёнида россияпараст қримликлар байрам қилмоқда.(AFP / Димитар Дикофф)


17 март куни Ироқ хавфсизлик кучлари ва Ал-Қоидага алоқадор террорчилар гуруҳи ўртасида отишма содир бўлди. (Reuters / Алаа аль-Маржоний)
XS
SM
MD
LG