Линклар

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Украинага халқаро кузатувчилар гуруҳини юборишини маълум қилди.

Кузатувчилар Украинанинг шарқий вилоятларидаги вазият билан танишиш учун бу мамлакатга йўл олмоқда.

Мақсад руслар ва украинлар ўртасида юзага келган тарангликка барҳам бериш экани айтилмоқда.

Дастлабки босқичда Украинага 100 нафар кузатувчи келиши кутиляпти. Кейинчалик улар сони 500гача етиши мумкин.

ЕХҲТ кузатувчилари борадиган минтақалар орасида Россия аннексия қилган Қрим йўқ.
XS
SM
MD
LG