Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:13

Лондон Абрамовичга қарши санкция қўллаши мумкин


Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Россия ўз қўшинини Украинага киритса буни оқибати жиддий бўлиши ҳақда огоҳлантирди.

Жаноб Кэмерон Лондон ҳукумати Роман Абрамович каби рус олигархларига нисбатан ҳам санкция қўллаши эхтимолдан холи эмаслигини айтди.

Британия бош вазири санкциялар энг аввало Россия ҳатти-ҳаракатларига масъул шахсларни нишонга олиши кераклигини таъкидлади.

Дэвид Кэмерон Европа Россияга эмас, Россия Европага қарам, деб айтди. –Европанинг Россия газига қарамлиги тақрибан 25 фоизни ташкил қилади. “Газпром” даромадларига назар соладиган бўлсак, тушумларнинг 50 фоизи Европа ҳисобидан бўляпти, - деди Кэмерон.
XS
SM
MD
LG