Линклар

Россия Давлат Думаси Ўзбекистоннинг эркин савдо ҳудудига жалб этилишини маъқуллади


Россия Давлат Думаси МДҲнинг эркин савдо ҳудудига Ўзбекистонни ҳам жалб этиш тўғрисидаги протокол ратификация қилинишини маъқуллади.

Мазкур протокол ўтган йил май ойида МДҲ ҳукумат раҳбарларининг Минскдаги учрашувида имзоланган эди.

Ўзбекистон парламенти ушбу ҳужжатни ратификация қилган уч ой аввал президент Ислом Каримов имзолаганди.

МДҲ эркин савдо ҳудуди 2011 йилда 8 давлат орасида тузилган. Унга Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, Молдова ва Қирғизистон аъзо бўлган.
XS
SM
MD
LG