Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:43

Россия кучлари Украинанинг Қримдаги ҳарбий базаларини ишғол этди


Россия кучлари бронетехника ёрдамида Украинанинг Қримдаги Белбек ҳарбий базасини ишғол этди.

Украиналик аскарлар базани тарк этишдан бош тортишлари ортидан рус ҳарбийлари у ерга бостириб кирган.

Штурм пайти ўқ овозлари эшитилгани айтилади. Украина Мудофаа вазирлигига кўра, Севастопол шаҳри яқинидаги Белбек ҳарбий базасига ҳужум оқибатида икки киши - украиналик ҳарбий ҳизматчи ва журналист яраланган.

Шунингдек, Россия кучлари Севастопол соҳилидаги Украина ҳарбий кемалари, жумладан "Славутич" крейсерини ишғол этди.

Ишғолчилар кемага Россия байроғини тикканлар.
XS
SM
MD
LG