Линклар

logo-print

Жерар Депардье "Рус эканлигимдан фахрланаман" номли соат чиқарди


Таниқли француз актёри Жерар Депардье “Рус эканимдан фахрланаман” номли соат ишлаб чиқарилишига бош қўшганини айтди.

Икки бошли бургут сурати туширилган, корпуси олтиндан ясалган соатни Швейцариянинг Cvstos ширкати чекланган сонда ишлаб чиқарган.

Соатнинг нархи ҳақида маълумот йўқ. Бир йил аввал француз актёри ўз мамлакатида бойларга солинадиган солиқ миқдори оширилиши ортидан Россия фуқаролигини олган эди.
XS
SM
MD
LG