Линклар

Ироқлик журналистлар Озодлик бюроси раҳбарининг ўлдирилганига норозилик билдирди


Ироқда ўнлаб нашрлар Озодлик радиосининг Бағдоддаги бюроси бошлиғи Муҳаммад Бдавий Оваиднинг ўлдирилганига норозилик билдириб, бир кунга фаолиятини тўхтатди.

Ироқ журналистлар уюшмаси газеталар нашрини бир кунга тўхтатиш ташаббуси билан чиққан.

Озодлик радиосининг Бағдоддаги бюроси раҳбари Бдавий шанба куни президент саройи яқинида ҳарбий кийимдаги номаълум қуролли тарафидан отиб ўлдирганди.

Воқеа гувоҳлари журналистни отиб ўлдирган шахс президент қўриқчилар отрядининг ходими бўлганини айтишади.

Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий Муҳаммад Бдавий Оваиднинг қариндошлари билан учрашди ва қотил ушланиб, судга тортилишини ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG