Линклар

OzodlikOnline: Ўзбеклар нега қочқинлик мақоми истамоқда?


Қозоғистондаги БМТ Қочқинлар идорасига қочқинлик мақоми сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароси ўзига келган жавоб хатини ўримоқда.

Қозоғистондаги БМТ Қочқинлар идорасига қочқинлик мақоми сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароси ўзига келган жавоб хатини ўримоқда.

21 март куни Қочқинлар бўйича БМТ Олий Комиссарлиги 2013 йилги қочқинлик тенденцияларига оид йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра¸ ўтган йили жами 612 700 одам, асосан, тараққий қилган демократик давлатлардан қочқинлик мақоми излаган. Ғарбдан қочқинлик излаган ўзбекистонликлар сони ўтган йилда 0¸4 фоизга ошган. Тинч ва фаровон деб мадҳ этилаëтган Ўзбекистонни ташлаб чиқиб¸ хориждан қочқинлик мақомини исташ ортидаги сабаб ва омиллар нимада? 24 март Тошкент вақти билан 21:05 дан бошлаб ўз мулоҳазаларингизни жонли эфирда билдиринг.

2013 йилда жаҳон бўйлаб қочқинлик мақоми истаганлар сони 2001 йилдан бери қайд этилган рекорд даражага етган ва жами 612 700 одамни ташкил қилган.

Уларнинг аксари уруш ва можаролар ҳукм сураëтган ҳудуд фуқаролари бўлиб¸ қочқинликка юз тутишга мажбур бўлганлар сони бўйича биринчи ўнликни Сурия¸ Афғонистон¸ Эритрея¸ Сомали¸ Ироқ ва Покистон каби йиллардан бери уруш ва можаролардан боши чиқмай келаëтган давлат фуқаролари ташкил этди.

Жаҳон бўйлаб қочқинлик мақоми истовчилар рўйхатида Суриядан кейин иккинчи ўринни эгаллаган россияликлар¸ бу қоидадан мустаснодир.
Яқин Шарқ¸ Африка ва Осиëдан қочиб келаëтганларнинг аксари Германия¸ АҚШ¸ Франция ва Швеция каби тараққий қилган демократик давлатлардан бошпана изламоқдалар ва қочқинларни қабул қилиш бўйича айнан шу давлатлар¸ хусусан¸ Сурия қочқинларининг аксариятига бошпана берган Туркия пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон жамоатчилиги 23 йилдан бери бир шахс қўлида марказлашган ҳокимиятнинг тақдирга лойиқ асос хизмати мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликни сақлаб келаëтганига ишонади. Бундай тинчлик ва барқарорликка қарамай¸ Ўзбекистонни ташлаб чиқиб¸ Ғарбдан қочқинлик¸ хусусан¸ сиëсий қочқинлик мақоми изловчлар сони муттасил кўпаймоқда.

БМТ Қочқинлар идорасига кўра¸ Ўзбекистондаги вазият қочқинлик мақоми бериш учун асос бўладиган халқаро стандартлардан фарқланса-да¸ 2013 йилда жами ўзбекистонлик қочқинлик мақоми сўровчилар сони камаймаган¸ аксинча¸ ошган.

Ўзбекистоннинг бугунги сиëсий иқтисодий шароитидан келиб чиқилса¸ бугун қочқинлик излаëтган ўзбекистонликларни қандай тоифа фуқаролар ташкил этади?

Ўзбекистонликларни қочқинлик мақоми излашга ундаëтган (сиëсий¸ диний¸ миллий¸ иқтисодий¸ сексуал ориентация ва ҳоказо) омиллар¸ Сизнинча¸ қайси?

Ҳозирга қадар қочқинлик сўраганлар орасида Сиз ҳам бормисиз? Нега қочқинликка юзландингиз?

Ўзингизни яқин келажакда қочқинлик мақоми сўраш эҳтимоли бор ўзбекистонликлардан деб биласизми? Қайси давлатдан қочқинлик мақоми истаган бўлардингиз?


Бу ва бошқа қатор саволларни Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба¸ 24 март куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қиламиз.

OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат, Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!




OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.


Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG