Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:30

Турчинов Қримда "ўғирланган" украин қўмондонининг қўйиб юборилишини талаб этмоқда


Украина муваққат президенти Александр Турчинов ўз мамлакати ҳаво кучлари қўмондонларидан бири Юрий Мамчур Севастополдаги ҳарбий базанинг ишғоли пайти ўғирлаб кетилгани ва у Қримда ушлаб турилганини айтди.

Киев раҳбарияти полковник Мамчурнинг зудликда қўйиб юборишларини талаб этмоқда.

Кеча Россия кучлари бронетехника ёрдамида Украинанинг Қримдаги Белбек ҳарбий базасини ишғол этганди.

Украиналик аскарлар базани тарк этишдан бош тортишлари ортидан рус ҳарбийлари у ерга бостириб кирган.

Украина Мудофаа вазирлигига кўра, Севастопол шаҳри яқинидаги Белбек ҳарбий базасига ҳужум оқибатида икки киши - украиналик ҳарбий ҳизматчи ва журналист яраланган.
XS
SM
MD
LG