Линклар

Сенатор Жон МакКейн: КГБ полковники Путин Рус империясини тиклашга уриняпти


Америкалик республикачи-сенатор Жон МакКейн Украинадаги ҳодисалар ҳақида гапирар экан Россия раҳбари Владимир Путин Рус империясини тиклашга уринаётганини айтди.

- КГБ полковники бўлган бу кимса Совет Иттифоқининг парчаланишини 20 асрнинг мудҳиш фожеаси, деб айтган ва у Рус имперясини қайта тиклашни истаяпти. У буни қанчалар уддалай олишини чамалаб кўряпти, 1930-инчи йилларда Адолф Гитлер чамалагани каби, - деди Сенатор МакКейин.

Ўтган ҳафта Россия ҳукумати АҚШ санкцияларига жавобан бир қатор америкалик амалдорларнинг Россия ҳудудига киришини тақиқлаганди.

Москва жорий этган санкция рўйхатида республикачи-сенатор Жон МакКейн номи ҳам бор.
XS
SM
MD
LG