Линклар

Туркия бош вазири Режап Таййип Эрдўғон турк ҳарбий кучлари мамлакат ҳаво ҳудудини бузган Сурия ҳарбий учоғини уриб туширганини маълум қилди.

Ҳодиса Башар Ассад кучлари ва исёнчилар ўртасида тўқнашувлар кечаётган Суриянинг Туркияга туташ минтақасида рўй берган.

- Бугун соат 12.15да Сурия учоғи ҳаво ҳудудимизни бузди. "F16" учқичларимиз ҳавога кўтарилиб, бу учоқни уриб туширди, деди Эрдўғон.

Туркия бош вазири Сурия ҳукуматини бу каби ҳодиса яна такрорланса оқибати ёмон бўлиши ҳақда огоҳлантирди.

Сурия томони ҳозирча бу юзадан изоҳ бергани йўқ.
XS
SM
MD
LG