Линклар

Дамашқ ўз учоғининг Туркия чегарасини бузиб ўтганини рад этмоқда


Дамашқ исёнчиларни таъқиб этаётган ўз учоғи Туркия томонидан уриб туширилганини тасдиқлади, бироқ бу ҳодиса Туркия ҳудудида эмас, балки Сурия ҳудудида юз берганини иддао қилди.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон кеча турк ҳарбий кучлари мамлакат ҳаво ҳудудини бузган Сурия ҳарбий учоғини уриб туширганини маълум қилганди.

Туркия бош вазирининг қайд этишича, ҳодиса Башар Ассад кучлари ва исёнчилар ўртасида тўқнашувлар кечаётган Суриянинг Туркияга туташ минтақасида рўй берган.

Эрдўғонга кўра, Сурия учоғи Туркия ҳаво ҳудудини кеча соат 12.15 да бузиб ўтган, шундан сўнг Туркия ҳаво кучларининг "F16" учоқлари ҳавога кўтарилиб, бу учоқни уриб туширган.

Туркия бош вазири Сурия ҳукуматини бу каби ҳодиса яна такрорланса, оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG