Линклар

Украина бош дипломати: Украина ва Россия ўртасида уруш чиқиш хавфи тобора кучаймоқда


Украина ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Андрей Дешчица.

Украина ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Андрей Дешчица.

Украина ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Андрей Дешчица ўз мамлакати ва Россия ўртасида уруш бўлиш хавфи тобора ортиб бораётганини билдирди.

ABC-TV телеканалининг “Бу ҳафта” дастурида чиқиш қиларкан, Дешчица: “Биз Путиннинг хаёлида нималар борлигини билмаймиз, шунинг учун ҳам ҳозир вазият бир ҳафта аввалгидан кўра хатарлироқ бўлиб бормоқда”, деб айтди.

Украина муваққат президенти Александр Турчинов кеча ўз мамлакати ҳаво кучлари қўмондонларидан бири Юрий Мамчур Севастополдаги ҳарбий база ишғоли чоғида ўғирлаб кетилгани ва у Қримда ушлаб турилганини айтиб, унинг зудлик билан қўйиб юборилишини талаб қилганди.

Россия Мудофаа вазирлиги айни кунда Қримдаги 189 та ҳарбий объект узра Россия байроғи ҳилпираётганини билдирган.
XS
SM
MD
LG