Линклар

logo-print

Қўчқоротада ўзбек-қирғиз чегараси бўйича икки мамлакат расмийларининг учрашуви бўлиб ўтди


17 мартдан 20 мартгача Қирғизистоннинг Қўчқорота шаҳрида ўзбек-қирғиз давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси бўйича ҳукуматлар делегацияси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади.

“Учрашув чоғида томонлар ўзбек-қирғиз давлат чегара чизиғини белгилаш лойиҳаси ва тегишли картографик материалларни кўриб чиқишда давом этдилар”, дейилади ташқи ишлар вазирлиги хабарномасида.

Вазирлик хабарига мувофиқ, томонлар яқин орада давлат чегарасининг баҳсли жиҳатлари бўлмаган участкалари тўғрисида шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқдалар.

Ўзбек-қирғиз чегараси қарийб 1400 километрни ташкил қилади. Ҳозирги пайтда унинг 354 километри аниқланмай қолмоқда. Бу ерда 50 дан ортиқ баҳсли ҳудуд жойлашган.
XS
SM
MD
LG