Линклар

logo-print

G7 Қримни босиб олган Россияга қарши қўшимча санкциялар масаласини муҳокама қилади


Катта Еттиликка кирувчи давлатлар раҳбарлари душанба куни Ҳолландиядаги учрашувда Россиянинг Қримни аннексия қилиши юзасидан қўшимча чоралар кўриш масаласини муҳокама қилади. G7 етакчилари Ҳаагада ўтаётган ядровий хавфсизликка бағишланган саммит доирасида Қрим масаласини муҳкоама қилди.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи аллқачон Россия Президенти Владимир Путин доирасига кирувчи амалдор ва олигархларга қарши виза чеклови ва активларни музлатиш каби жазо чораларини жорий қилган.

Германия Молия вазири Вольфганг Шаубле якшанба куни қилган чиқишида бўҳрон кескинлашишда давом этадиган тақидирда, ЕИ давлатлари қўшимча санкцияларни қўллашга тайёр, дея билдирди.

G7 саммити бошланишидан бир кун аввал, НАТО бош қўмондони Генерал Филип Бридлав Украина чегараси олдида Россия қўшинлари тўпланаётгани Молдованинг Денстрбўйи айирмачи минтақасига ҳам хавф туғдирмоқда, дея огоҳлантирди.

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов ўз мамлакати Украина сарҳадлари олдида қўшинлар сонини чеклашга доир халқаро келишувларга амал қилаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG