Линклар

logo-print

Мисрда Мурсий ва Мусулмонлар Биродарлигининг 529 тарафдори ўлимга ҳукм қилинди


Миср суди ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсий ва у дохил бўлган Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг 529 нафар тарафдорини ўлимга ҳукм қилди.

Судланувчиларнинг адвокатларидан бири Аҳмад Шарифнинг айтишича, маҳкумлар турли жиноятлар, жумладан, ўтган август ойидаги зўравонликлар пайтида полициячиларга ҳужум қилганлик ва полиция зобитини ўлдирганликда айбдор, деб топилган.

Ҳукм устидан шикоят аризаси киритиш ҳуқуқи бор. Адвокатга кўра, айбланувчилар орасида Мусулмон Биродарлигининг 16 нафар аъзоси оқланган.

Собиқ ҳукуматнинг 545 нафар тарафдори устидан маҳкама бир неча марта кечиктирилган эди. Адвокатлар судда ўз исбот-далилларини келтириш учун етарли вақт берилмаганини айтиб келаётган эди. Айбланувчиларнинг кўпчилиги сиртдан суд қилинди.
XS
SM
MD
LG