Линклар

logo-print

Саакашвили Грузия прокуратураси чақирув қоғозига бўйсинмаслигини билдирди


Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили.

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили.

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили 2005 йилда рўй берган бош вазир ўлими ва бошқа ишлар бўйича кўрсатма бериш учун Грузияга қайтмаслигини айтмоқда.

Якшанба куни Ҳолландиядан туриб Грузиянинг Рустави 2 телеканалига берган интервьюсида, Саакшавили ўзига берилган чақирув қоғозига бўйсинмаслигини билдирди. Грузия прокурорлари собиқ президентни пайшанба кунига сўроққа чақиртирган.

Саакашвили ўтган ноябрь ойида, иккинчи презридентлик муддати тугашидан кўп ўтмай, мамлакатни тарк этган эди. Агар у сўроққа бормаса, Грузиянинг янги ҳукумати уни қидирувга беришини айтмоқда.

Прокуратура Саакашвилининг бир неча сафдошига қарши айбловларни илгари сурган. Унинг тарафдорлари мазкар айбловларни сиёсий ўч олиш, дея атамоқда.

АҚШ Давлат департаменти мазкур иш юзасидан хавотир билдирди. Якшанба кунги баёнотида давлат департаменти матбуот вакили Мария Ҳарф Грузия ҳукуматининг ҳаракатлари “сиёсий ўч олиш тўғрисида асосли хавотирларни туғдиради”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG