Линклар

Обама: АҚШ ва ЕИ Россияни жазолаш ниятида қатъий


АҚШ Президенти Барак Обама Европа бўйлаб сафарини 24 март куни Ҳолландиядан бошлади.

АҚШ Президенти Барак Обама Европа бўйлаб сафарини 24 март куни Ҳолландиядан бошлади.

АҚШ Президенти Барак Обама Амстердамда Ҳолландия Бош вазири Марк Рутте билан учрашувдан кейин қилган чиқишида Қўшма Штатлар билан Европа Иттифоқи Қримни аннексия қилган Россияни жазолаш ниятида қатъий, дея баён қилди.

Душанба куни Ҳолландияга келган Обама Европа билан АҚШ Украина ҳукумати ва халқини қўллаб қувватлаш ниятида муштаракдир, дея билдирди.

У НАТО давлатларини Украинанинг халқаро майдондаги энг яқин ҳамкори, Европа Иттифоқини эса Американинг жаҳондаги сиёсати аҳкомларидан бири, дея атади.

Душанба куни Ҳаагада бошланадиган ядровий хавфсизлик бўйича саммит доирасида Обаманинг Хитой Президенти Си Цзипинь билан учрашиши кутилмоқда.

Ундан кейин эса АҚШ раҳбари Катта Еттиликнинг фавқулодда йиғинида Британия, Германия, Италия, Канада, Франция ва Япония етакчилари билан Россиянинг Қримни аннексия қилганига жавобан чора кўриш масаласини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG