Линклар

logo-print

Автралия самолёти Малайзиянинг Boeing учқичи бўлаклари деб тахмин қилинаётган объектлар кўринганини айтмоқда


Малайзияга қарашли самолётни қидириш ишларида ўндан ортиқ давлат қатнашмоқда.

Малайзияга қарашли самолётни қидириш ишларида ўндан ортиқ давлат қатнашмоқда.

Австралияга қарашли қидирув самолёти учувчилари икки ҳафта аввал изсиз йўқолган Малайзия йўловчи самолёти бўлаклари деб эҳтимол қилинаётган иккита объектни кўрганларини билдирди.

Австралия Бош вазири Тони Абботт душанба куни, объектлар кўринган жойга қидирув кемаси юборилаётганини маълум қилди.

Душанба куни Хитойга қарашли қидирув учқичи ҳам Ҳинд Океани жанубий қисмида “шубҳали объектлар” кўринганини маълум қилган эди. Лекин Малайзия самолётини қидириш ишларида қатнашаётган АҚШ ҳарбий самолёти кўрингани айтилган нарсаларни топа олмади.

Австралия қидирув самолётидан объектлар кўринган жой Автсралиянинг Перт шаҳрида тахминан 2500 километр жануби-ғарбда жойлашган.

8 март куни Куала Лумпурдан Пекинга MH370 рейси бўйича учиб кетаётган Boeing 777 самолёти 239 йўловчиси билан радарлардан йўқолган эди.
XS
SM
MD
LG