Линклар

logo-print

Икки ҳафта аввал йўқолган Малайзия самолёти Ҳинд Океани жанубига қулагани эълон қилинди


Малайзия Бош вазири Нажиб Разак.

Малайзия Бош вазири Нажиб Разак.

Малайзия Бош вазири Нажиб Разак сунъий йўлдошдан олинган янги маълумотлар икки ҳафта аввал радарлардан йўқолган Малайзия самолёти Ҳинд Океанининг жанубий қисмида қулагани ва бортидаги йўловчилардан ҳеч ким омон қолмаганини кўрсатмоқда, дея маълум қилди.

Малайзия ҳаво йўллари ширкати самолётнинг 239 йўловчиси яқинларига MH370 рейсидагиларнинг барчси “ҳалок бўлгани ва ҳеч ким омон қолмагани”ни билдирди.

8 март куни Куала Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган пайтда радарлардан ғойиб бўлган Малайзия самолётини қидириш ишларида икки ҳафтадан бери бир неча давлат қатнашаётган эди.

Бош вазир Разакнинг айтишича, бедарак йўқолган самолётнинг тақдирига доир маълумотларни Британия ҳаво ҳалокатларини тергов қилиш бўлими тақдим этган.

Хитой ва Австралия қидирув самолётлари душанба куни Ҳинд Океани жанубида самолётнинг бўлаклари деб тахмин қилинган объектларни топган эди.
XS
SM
MD
LG