Линклар

OzodNazar: “Ўзбекистон” радиоканали журналисти назарида Ўзбекистон “зона”дир


Журналист Назрулло Охунжонов

Журналист Назрулло Охунжонов

Сарлавҳага чиқарилган фикр тўлалигача мана бундай жаранглади: “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳам, Ўзбекистоннинг ўзи ҳам, матбуоти ҳам бир зонадир”. Бу гапни “Ўзбекистон” радиоканали “Янги жамият” студиясининг Сиёсий, ҳуқуқий ва маърифий эшиттиришлар бўлими собиқ мудири Назрулло Охунжонов айтди.

Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини қарийб 20 йил давомида ҳормай-толмай пропаганда қилиб келган Охунжонов шу кунда хорижда. У оиласи билан сиёсий бошпана изламоқда.

Ўзининг айтишича, Охунжонов Ўзбекистондан 6 ой муқаддам қочиб чиққан.


Шуниси қизиқки, Тошкентда ишлаб юрган чоғларида Назрулло Охунжонов бир неча бор Озодлик саволларига жавоб берган, лекин у ўша пайтларда Ўзбекистон ҳукумати позициясини қаттиқ туриб ҳимоя қилар, Озодлик мухбирларига танқид найзаларини қадар эди.
“Агар душанбагача чиқиб кетмасангиз, Сизни МХХ изоляторига олиб тушишади, бир ойга ҳам етмайсиз”, дейишди менга.


Хўш, нима ўзгарди? Давлат радиосининг Сиёсий, ҳуқуқий ва маърифий эшиттиришлар бўлими мудири (“Пропаганда бўлими мудири”, деб ўқинг) нима учун бирдан Ўзбекистондан қочди?

Жуда қизиқ савол, тўғрими?

Бу савол жавобини билиш истагида Назрулло Охунжоновни OzodNazarга таклиф қилдик.

Суҳбатни эшиттиришга қўйиш олдидан, Охунжоновнинг айтганларини унинг Ўзбекистондан қочишига сабаб бўлган воқеалар талқинининг ягона, тўғри версияси, деб билмаслигимизни эслатиб ўтишни зарур, деб билдик.

Лекин Назрулло ўз ҳикоясида шундай тафсилотларни айтиб ўтадики, агар чиндан ҳам бўлмаган эса, уларни ўйлаб топиш қийин.


Мана энди тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG